Россиянинг Ural Airlines авиакомпанияси «Тошкент – Калининград – Тошкент» йўналиши бўйича рейсларни бекор қилди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Klops.ru’нинг хабар беришича, авиакомпания ушбу йўналиш бўйича парвозларни 15 майдан 3-сентябргача вақтинча тўхтатишни режалаштираётган эди, бироқ бўлажак икки рейсни ҳам бекор қилишга қарор қилди.
Қайд этиш жоиз, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси «Тошкент – Калининград – Тошкент» йўналиши бўйлаб парвозларни давом эттиради. Рейслар ҳар чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Изоҳ (0)