Бортида 11 нафар хориж фуқаролари бўлган вертолёт Покистонда ҳалокатга учради, дея хабар бермоқда «РИА Новости» армия вакилларига таяниб.
МИ-17 вертолёти мамлакат шимоли-шарқида қулаб тушган. Уч киши жароҳат олган, уларнинг аҳволи жиддий деб баҳоланмоқда.
Бортда шунингдек, олти покистонлик ҳам бўлган.
Айни пайтда хорижликларнинг миллатига аниқлик киритилганича йўқ.
Изоҳ (0)