2015 йилнинг 5−6 май кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикасининг Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида навбатдаги маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Унда иштирок этиш учун Беларусь ТИВ Шартнома-ҳуқуқ бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дмитрий Спрессов раҳбарлигидаги делагация юртимизга ташриф буюрди.
Музокаралар давомида амалдаги икки томонлама битимлар инвентаризация қилинди. Шунингдек, ҳамкорликнинг юридик базасини янада кенгайтиришнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)