9 май — Хотира ва қадрлаш куни арафасида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика ва Ижтимоий фанлар факультетлари янги ўқув биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Туркистон-пресс».
Янги бинода ўқитувчи ва талабалар учун барча шароитлар мавжуд. Кенг ва ёруғ аудиториялар, замонавий жиҳозланган телерадио студиялари, адабиётлар билан бой кутубхона шулар жумласидан. Факультет биноси атрофини ободонлаштириш мақсадида интенсив боғ барпо этилди.
Тадбир доирасида Журналистика факультети битирувчиларини иш билан таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди.
Бу йил Журналистика факультетини бакалавр йўналишида 76, магистратура йўналишида 20 нафар талабалар ҳамда олий журналистика курсининг 35 нафар тингловчилари битиради. Уларни иш билан таъминлаш мақсадида илк бор факультетнинг ўзида меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Унда босма оммавий ахборот воситалари, телерадиоканаллардан ташқари вазирлик, қўмита ва турли ташкилотлар ахборот хизматларидан ҳам масъул ходимларбўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Меҳнат ярмаркасида битирувчи талабалар ўзларини қизиқтирган йўналишда иш топиш имконига эга бўлди
Изоҳ (0)