Чеченистон республикаси пойтахти, Россия ҳукумати қошидаги Молия институти жамиятшунослик департаменти томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, Россиянинг энг бой шаҳри деб эътироф этилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Moниторинг предмети сифатида олимлар Россиянинг аҳолиси ярим миллиондан ошадиган 36 та энг йирик шаҳарларини танлади. Сўнг 2015 йилнинг биринчи тўрт ойида кишиларнинг ўртача даромадлари таҳлил қилинди.
Тадқиқотлар кўрсатишича, Грознийда ночор аҳоли ҳиссаси бор-йўғи 9 фоизни ташкил қилади, бу Россия бўйича энг паст кўрсаткичдир.
Москва ва Санкт-Петербургда бу кўрсаткичлар тегишли равишда 11 ва 14 фоизга тенг бўлди.
Изоҳ (0)