Австрияда шаҳар ташқарисида қатнайдиган иккита йўловчи поезди тўқнашди, деб хабар беради Meduza.
Ушбу рўпарама-рўпара тўқнашув натижасида 10 киши оғир жароҳат олди. Le Figaro нашрида машинистлардан бирининг аҳволи ўта оғирлиги хабар қилинмоқда. The Local Austria эса машинист поезд бўлаклари орасидан чиқариб олинаётганда ҳалок бўлганини ёзмоқда.
Тўқнашув мамлакатнинг иккинчи ўриндаги энг катта шаҳри Грацдан унча узоқ бўлмаган ерда содир бўлди. Дастлабки тахминларга кўра, машинистлардан бири юриш тақиқланганлиги тўғрисидаги сигнални беэътибор қолдирган.
Поездларда жами қанча йўловчи бўлгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Изоҳ (0)