Ўзбекистонда овчилик ва балиқчилик қоидалари қабул қилинади, деб хабар бермоқда «Газета.uz». Ҳужжат лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокама учун жойлаштирилган.
Қоидалар овчилик-балиқчилик хўжаликларини юритиш ва жониворлардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. Шунингдек, овчилик жониворлари ва балиқлардан фойдаланиш муддатлари, меъёрлари ва тақиқларини белгилайди.
Лойиҳада ов қилиш ҳуқуқи махсус имтиҳонни топширган, давлат божини тўлаган ва ов қилиш рухсатномасига эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари ва хорижликларга берилиши таклиф қилинган. Шунингдек, овчилик ва балиқчиликка оид бошқа меъёрлар лойиҳа доирасида ишлаб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)