Жамшид Ризаев Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспексиясининг янги бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда UzReport хабар бермоқда.
Тегишли қарор Ўзбекистон молия вазири Рустам Азимов томонидан 1 май, жума куни имзоланган.
Жамшид Ризаев ушбу лавозимга тайинлангунига қадар «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий компанияси бош директории ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспексияси суғурта муносабатларининг барча иштирокчилари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудидаги барча суғурта ташкилотлари фаолияти устидан назорат ўрнатади.
Изоҳ (0)