«Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик темир йўл компанияси Бухорога қатнайдиган яна 2 та тезюрар поезд сотиб олиш бўйича сўнгги шартларни келишмоқда, деб хабар беради Uzbekistan Today.
Март ойида «Ўзбекистон темир йўллари» ва Испаниянинг Patentes Talgo, S.L. компанияси ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзолаганди. 3 май куни янги шартноманинг сўнгги тафсилотлари ҳал қилинаётгани маълум бўлди.
Компаниянинг бош муҳандис-менежери Шерзод Исматуллаевнинг сўзларига кўра, ҳозирча шартнома имзоланмаган, аммо жараён давом этяпти.
«Бу иш ҳали ҳам ўрганиб чиқилмоқда, катта эҳтимол билан Испания компаниясидан яна иккита поезд сотиб оламиз. Чунки биринчи сотиб олинган иккита поезд ўзини яхши томондан кўрсатди», — деди Исматуллаев.
У янги поездларга баъзи ўзгартиришлар киритилиши ва иккита қўшимча вагон қўшилишини ҳам айтиб ўтди. Компания сўнгги вақтларда тезюрар поезд чипталарига талаб ошганини инобатга олиб, Talgo поездлари сонини кўпайтирмоқчи. «Тошкент-Самарқанд» йўналишининг ўзида сўнгги ойларда бир неча марта қўшимча рейслар амалга оширилди.
Изоҳ (0)