Тошкентда «Нейрожарроҳлик ва нейрореанимациядаги инновациялар» мавзусида икки кунлик халқаро анжуман бўлиб ўтди, деб ёзади UzReport.
У Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва Россиянинг нейрожарроҳлик соҳасидаги етакчи муассасаси — Академик Н.Н. Бурденко номидаги нейрожарроҳлик илмий-тадқиқот институти ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида ташкил қилинди.
Тадбирда қатнашиш учун Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиаллари, шунингдек республика ва шаҳар муассасаларидан нейрожарроҳлик соҳасидаги 160 дан ортиқ мутахассислар таклиф қилинди.
Изоҳ (0)