АҚШнинг Мэриленд штати Балтимор шаҳри мэри шаҳарда оммавий тартибсизликлар бошланганидан олти кун ўтиб, комендантлик соатини бекор қилди, дея хабар бермоқда «Коммерсант».
Мэр Стефани Роулингс-Блейк баёнотида аниқлик киритишича, комендантлик соати унга эҳтиёж қолмаганида бекор қилиниши керак.
Комендантлик соати Балтиморда 28 апрель куни полициячилар томонидан ўлдирилган афро-америкалик Фредди Грей оиласини қўллаб-қувватлаб ташкил қилинган ва оммавий тартибсизликларга айланиб кетган намойишлар туфайли жорий қилинган эди.
Йигитнинг ўлимига алоқадорликда гумон қилиниб олти полициячи ҳибсга олингач, кейинроқ улар гаров эвазига қўйиб юборилган бўлса ҳам, шаҳардаги вазият яхшиланди.
Изоҳ (0)