АҚШнинг Небраска штатида мияси ўлган аёл фарзандини дунёга келтира олиши учун икки ой давомида ҳаётни таъминловчи қурилмага улаб қўйилди, деб хабар беради Mirror.
Иккинчи боласига ҳомиладор 22 ёшли Карла Перес февраль ойида ўз уйида кучли қон кетиши натижасида ўлим ёқасига келиб қолганди. Унинг мияси ўлган бўлса-да, шифокорлар аёлга уланган қурилмани 54 кун мобайнида ўчирмади.
Апрель ойида ҳомиланинг вақт-соати етганида, шифокорлар операция орқали болани она қорнидан чиқариб олди. Ўғил туғилди.
«Карланинг ўлими – катта йўқотиш, лекин у қолдириб кетган мерос ажойиб», — деди аёллар касалхонаси вице-президенти Сью Корт.
Шифокорлар онанинг ҳолати боланинг соғлиғида жиддий муаммолар келтириб чиқармаганини таъкидламоқда. Боланинг аҳволи барқарор деб ҳисобланмоқда.
Изоҳ (0)