Непал ҳукумати тақдим этган сўнгги расмий маълумотларга кўра, 25 апрель куни содир бўлган зилзила қурбонлари сони 7040 кишидан ошиб кетган, жароҳат олганлар сони 14,4 мингдан ортган. Бу ҳақда Liga.net хабар бермоқда.
Хабар беришларича, маҳаллий қутқарувчилар вайроналар остидан омон қолганлар чиқиши мумкинлигига ортиқ ишонмаяпти. «Агар омон қолган бирор инсонни топсак, бу мўъжизанинг ўзи бўлади. Ҳозирча таслим бўлганимиз йўқ ва қидирув ишларини давом эттиряпмиз», - деди Непал ИИВ вакили Лаксми Дхакала.
Эслатиб ўтамиз, Непалда 25 апрель, шанба куни 7,9 магнитудали зилзила юз берганди. Зилзила маркази мамлакат пойтахти Катмандудан 82 километр масофада бўлган. 26 апрель куни эса 6,7 магнитудали афтершок кузатилган, кучсиз ерости силкинишлари ҳозирги кунда ҳам сезилиб турибди.
Изоҳ (0)