Хонанда Райҳон ўзининг эгизак фарзандлари Ислом ва Имроннинг бир ёшга тўлиши муносабати билан табрикларни қабул қилишни бошлади. Жумладан, хонанда Рашид Холиқов бугун, 1 май куни ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали табрик йўллаган.
Эслатиб ўтамиз, Ислом ва Имрон 2014 йил 5 май куни дунёга келган эди. Райҳон февраль ойида бўлиб ўтган концерт дастурида саҳнадаги улкан монитор орқали илк марта фарзандлари суратларини кўрсатган эди. Кейинроқ, апрель ойида у Instagram’даги саҳифасида эгизак ўғилларининг фотосуратлари билан бўлишди.
Аввалроқ, хонанда Райҳон ва актёр Йигитали Мамажонов муносабатлари тиклангани ҳақида маълумот берилгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)