Қозоғистонлик таниқли хонанда, «А-Студио» гуруҳининг собиқ солисти Батирхан Шукенов 52 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, хонанда инфарктдан вафот этган. Фожеанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.
Батирхан Шукенов Қозоғистонда туғилган. Фаолиятини хонанда Роза Римбаева қўл остида саксофончи сифатида бошлаган.
1988 йилдан дўстлари билан бирга ташкил этилган «А-Студио» гуруҳининг солисти сифатида кўзга кўриниб, МДҲ миқёсида танилди.
2000 йили яккахон фаолиятини олиб бориш мақсадида «А-Студио» гуруҳини тарк этган эди.
Изоҳ (0)