Голливуд юлдузи Бред Питт ўз ташқи кўриниши билан мухлисларини қўрқитиб юборди, деб хабар беради «Segodnya.ua».
Гап шундаки, актёр Голливуддаги хайрия тадбирига чап юзи моматалоқ бўлган ҳолда ташриф буюрди. Мухлислар ҳаттоки Анжелина Жоли нима учундир эридан ўч олган, деб ўйлашгача борди.
Аммо кейинроқ маълум бўлишича, Питтнинг шунчаки оёғи тойиб, йиқилиб тушган экан.
«Бу сиз қоронғида қўлингиз тўла нарса, оёғингизда эса шиппак бўла туриб, тимирскиланиб юрганингизда бўлиб турадиган ҳолат», – деб актёр ташқи кўриниши учун журналистлардан кечирим сўради.
Изоҳ (0)