Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот Маркази олимлари томонидан кўз учун плёнка ихтиро қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал Мулк агентлиги расмий сайтида хабар берилди.
Ушбу ихтиро кимё, тиббиёт, хусусан, офталмология соҳасида фойдаланиш учун мўлжалланган. Унинг вазифаси вирусга қарши фаолликка эга ва таъсир спектри кенг бўлган, шаффоф, эриш муддати бошқариладиган, муддатини узайтириш эффектига эга бўлган, вирусли кўз касалликларининг даволаш муддатини қисқартирадиган, таркибида консервантлар бўлмаган кўз плёнкасини ишлаб чиқишдан иборат бўлди.
Муаллифлар жамоси - Рашидова Сайёра Шарафовна, Саримсаков Абдушукур Абдухалилович, Арипова Тамара Уктамовна ва Ли Юрий Борисовичга ушбу ихтиро учун № IAP 05019 рақамли патент берилди.
Изоҳ (0)