2015 йилнинг 28 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Евроосиё бошқармаси бошлиғи Шамбҳу Кумаран билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқот чоғида турли соҳалардаги икки томон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ҳамда илгари эришилган келишувларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон−Ҳиндистон бўлажак сиёсий учрашувларининг амалий масалалари кўриб чиқилди.
Учрашувда Ҳиндистоннинг Муваққат ишлар вакили Девиндер Кумар Шарма иштирок этди.
Изоҳ (0)