Жорий йилнинг 1 май куни Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида анъанавий «Фавворалар сайли» ўтказилади, дея хабар бермоқда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати расмий сайти.
Тадбир «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика маънавият тарғибот маркази билан ҳамкорликда олиб борилади.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2015 йил 23 апрель куни «Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида жорий йил 1 май куни ‘Фавворалар сайли’ни юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги баёни тасдиқланди.
Баёнда қайд этилишича, мазкур сайлда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги ҳар бир фаввора олдида, айниқса, мусиқали фавворалар ёнида маданий тадбирлар, санъаткорлар, ёзувчи ва шоирлар, кино ва театр актёрларининг ёшлар билан учрашувлари ўтказилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, «Фавворалар сайли» бу йил иккинчи марта ташкил этилмоқда.
Изоҳ (0)