Ўзбекистон ва Украина Тошкент, Львов ва Херсон ўртасида тўғридан-тўғри авиайўналиш очиш имкониятини кўриб чиқишга келишиб олди, дея хабар бермоқда UzDaily.
Ўзбекистоннинг Украинадаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Абдуалиев Украина Инфратузилма вазири Андрей Пивоварский билан учрашди.
Музокаралар чоғида томонлар транспорт коммуникациялари соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Пивоварский ва Абдуалиев автомобиль, авиация, темир йўл транспортлари орқали юк ва йўловчи ташишни кўпайтиришга ўзаро қизиқиш билдирди.
Изоҳ (0)