Ўзбекистоннинг кон-металлургия соҳаси корхоналари 2015—2025 йилларда олтин қазиб олишни кўпайтиришга 1,1 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритишга тайёр, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Олтин қазиб олишни кўпайтириш бўйича лойиҳалар 2015—2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурига киритилди. Улар соҳадаги иккита корхона — Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатларида амалга оширилади.
НКМК беш йил давомида умумий қиймати 330 миллион долларга тенг тўртта янги олтин қазиб олувчи конни қуришни, шунингдек амалдаги Мурунтов ва Зармитан очиқ конларини 485 миллион долларга модернизация қилишни режалаштирмоқда.
ОКМК эса 2025 йилгача Қизилолма кони базасидаги 185 миллион долларлик иккита ер ости конлари қурилишини якунлаши керак.
Лойиҳалар корхоналарнинг ўз маблағлари, ўзбек банклари ҳамда Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Изоҳ (0)