Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳига 110-йўналишида ҳаракатланувчи Mercedes-Benz русумли автобус трамвай йўлига чиқиб олгани акс этган фотосуратлар жойлаштирилди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат Мирзо Улуғбек туманидаги Яланғоч мавзесида, Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасидан ўтган трамвай йўлида содир бўлган. Суратларда автобус трамвай бекатида тўхтаб турганини, унинг ортида трамвайлар тўплана бошлаганини кўриш мумкин.
Гуруҳ фойдаланувчилари автобус ҳайдовчиси йўлдаги тирбандликни айланиб ўтиш учун трамвай йўлига чиққанини тахмин қилган, бироқ ушбу ҳолатнинг аниқ сабаблари маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)