2015 йил 19 апрель куни номаълум шахс Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи 1973 йилда туғилган фуқарога тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан яширинди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.
Воқеа жойига етиб келган Қибрай тумани ИИБ ходимлари томонидан жабрланувчи ва гувоҳлар билан суриштирув ишлари олиб борилиб, гумонланувчининг ориэнтировкаси тузилди.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни содир этган гумонланувчининг шахси аниқланди ва «иссиқ изида» қўлга олинди. Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)