Футбол бўйича Сербия чемпионати доирасидаги ўйинлардан бирида келиб чиққан тартибсизлик чоғида 40 га яқин полициячи жабрланди, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».
Муштлашув «Црвенa Звездa» ҳамда «Партизан» жамоаларининг мухлислари, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ўртасида келиб чиққан.
Якунда 20 киши қўлга олинган. Аввалроқ, айнан мухлисларнинг ўзини тутиши сабабли ушбу ўйин бошланиши ортга сурилгани ҳам маълум қилинган.
Изоҳ (0)