«Барселона» футбол клубининг бирданига ўн нафар футболчиси кутилмаганда допинг текширувидан ўтказилди. Бу ҳақда «Segodnya.ua» хабар бермоқда.
Испания нашрларининг маълум қилишича, Каталония жамоасининг жума куни бўлиб ўтган машғулотларига УЕФА делегацияси ташриф буюрган.
Допинг текширувига тер Штеген, Пике, Ракитич, Бускетс, Хави, Инеста, Суарес, Месси, Дани Алвес ва Алба жалб қилинган.
Қайд этишларича, УЕФА кўпдан бери бундай оммавий ва кутилмаган допинг-текширувларини ўтказиб туради.
Изоҳ (0)