Европа Кенгашининг Парламент ассамблеяси (ЕКПА) Халқаро футбол уюшмалари федерацияси (ФИФА)ни 2022 йилги жаҳон чемпионати мезбонини аниқлаш бўйича овоз бериш жараёнини қайта ташкил этишга чақирди. Бу ҳақда ЕКПА сайтидаги баёнотда маълум қилинган.
«Овоз бериш жараёни «ноқонуний ҳаракатлар билан шу қадар принципиал даражада бузилганки», ФИФА бу борадаги овоз бериш жараёнини адолатли амалиётлар ёрдамида қайтадан ўтказиши керак», - дейилади баёнотда.
Аввалроқ, Британия матбуотида Осиё футбол конфедерациясининг собиқ раҳбари, қатарлик Муҳаммад Бин Ҳаммам Қатарга ЖЧ-2022 мезбонлиги топширилиши учун ФИФА амалдорларига 5 миллион доллардан зиёд пора бергани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Ушбу ҳолат бўйича ФИФА тегишли тергов-суриштирув ишларини ўтказиб, унинг якунига кўра Қатардан коррупция билан боғлиқ гумонни олиб ташлаган эди.
Изоҳ (0)