Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Руминиянинг Бухарест шаҳрида давом этаётган теннис турниридаги иштирокини якунлади, деб хабар бермоқда «Olamsport.com».
Яккалик баҳсларида шов-шувли тарзда дунёнинг 289-ракеткаси хорватиялик Никола Мектичга 3:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берган Истомин жуфтликда ҳам «саф»дан чиқди.
Денис 22 апрель куни жуфтликлар мусобақасининг илк даврасида қозоғистонлик Андрей Голубев билан бирга филиппинлик Трет Конрад Хьюи ҳамда америкалик Скотт Липски тандемига 3:6, 4:6 ҳисобида ютқазди ва камида келаси душанбагача кичик таътилга чиқди.
Изоҳ (0)