КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакатдаги энг баланд тоғ чўққиси − корейслар учун муқаддас ҳисобланувчи Пектусан тоғига туфли ва енгил палтода чиққани акс этган фотосуратлар интернетда кулгуга сабаб бўлди, деб хабар бермоқда «Nur.kz».
«Ким Чен Ин тоғ чўққисини забт этди. Орқа планда вертолёт кўринмаяптими?», — дея киноя билан ёзган The Burlington Files. Яна бир нашрнинг қайд этишича, мамлакатнинг расмий ахборот бюроси Ким Чен Ин тоғни оддий кийимда ва мокасинда забт этганини ҳамма билишини истайди. Латвия нашрларидан бири эса суратларда Ким Чен Иннинг сояси ўзгарганига эътибор қаратган.
Қайд этилишича, КХДР матбуоти ватанпарварлик руҳидаги шубҳали хабарларни аввал ҳам чиқарган. Жумладан, мамлакат ОАВлари шимолий кореялик 17 ёшли космонавт Қуёшда бўлиб, у ердан қаҳрамон бўлиб қайтгани ҳақида ёзиб чиққан.
Изоҳ (0)