Британия шаҳзодаси Уильям ва унинг рафиқаси Кэтриннинг иккинчи фарзанди дунёга келиши Буюк Британия иқтисодиётига тахминан 1 миллиард фунт (1,5 миллиард доллар) келтиради, дея хабар бермоқда ТАСС Британия ОАВларига таяниб.
Ҳисоб-китобларга кўра, шаҳзоданинг фарзанди туғилиши шарафига эсдалик совғалари чиқарилиши ва сайёҳлар ёғилиб келишининг ўзиёқ Британия иқтисодиётини 150 миллион долларга бойитади.
Қиз туғиладиган бўлса, мода саноати ўсиб кетиши кутилмоқда. Британия бозори қироллик оиласи танловидан таъсирланишга мойил. Мисол учун Кэтриннинг биринчи ҳомиладорлик даврида унинг ҳомиладорлар учун мўлжалланган севимли кийим-кечак маркаси даромади 7,89 миллион доллардан 16,85 миллион долларгача ўсган эди.
Изоҳ (0)