КХДР етакчиси Ким Чен Ин Москвада Ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган парадга келади, дея хабар бермоқда «Газета.ru» Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковга таяниб.
Корея вакиллари Ким Чен Ин Москвага келмоқчилигини тасдиқлади.
Ушаков айни пайтда охиригача келишиб бўлинмаган ушбу сафарнинг ташкилий параметрлари устида ишланаётганини айтди. «Бироқ биз байрамга келишга ваъда берилдими, у амалга оширилишига умид қиламиз», — деди Ушаков.
Бундан ташқари, таъкидланишича, Россия Ким Чен Ин билан алоҳида икки томонлама музокаралар ўтказишга тайёр.
Изоҳ (0)