Саудия Арабистони раҳбарлигидаги коалициянинг «Жасорат бўрони» ҳарбий операцияси Яман президенти Абду Раббо Мансур Ҳодий илтимоси билан якунланди, дея хабар бермоқда «Газета.ru». Бу ҳақда коалиция қўмондонлиги вакили Аҳмад ал Асирий Ар-Риёддаги матбуот анжуманида айтиб ўтди.
«Операция президент Ҳодий ва мамлакатнинг қонуний ҳукумати сўровига кўра тўхтатилди», — деди у.
Унинг айтишича, операция тўхтатилганига қарамай, коалиция хусийларнинг олға силжишига қаршилик қилишда давом этади.
26 март куни Саудия Арабистони Яманнинг ярмини эгаллаб олган исёнчи хусийларга қарши ҳарбий операцияни бошлаган эди.
Изоҳ (0)