Владимир Жириновский Россия бош вазири Дмитрий Медведевни аксилинқироз чора-тадбирлари сифатида «рублни доллардан ажратиб олиш» ва импорт ўрнини босиш муаммосини ҳал қилишга чақирди, деб ёзади ТАСС.
«Рублни долларга қатъий боғлаб қўйиш керак эмас-ку. Молиявий тизим мустақил бўлиши керак. Валютани олиб чиқиш эса фақат назорат остида бўлиши зарур», — деди Жириновский ҳукумат раҳбари Давлат думасига ҳисобот берганидан сўнг либерал-демократлар фракциясидан сўзга чиқар экан.
Сиёсатчи фикрича, «Россия Федерацияси Марказий банки ставкасини пасайтириш керак», «бириктирувчи кредитлар эса фақат саноат ва қурилишга берилиши лозим».
Изоҳ (0)