Ҳиндистон ҳарбий денгиз кучлари ва қирғоқ соқчилиги Гужарат штати соҳилларида Покистон кемасини қўлга туширди, унинг бортида қиймати қарийб 100 миллион долларга тенг 232 пакет героин борлиги аниқланди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Ҳиндистон мудофаа вазирлигига таяниб.
Наркотиклардан ташқари, кема бортидан контрабандани бошқа кемага қайта ортишда фойдаланилган йўлдошли телефонлар ва геопозиция тизимлари мусодара қилинди.
Кема кейинги текширувлар учун Гужаратдаги Порбандар шаҳрига юборилди.
Изоҳ (0)