ССнинг собиқ унтершарфюрери (унтер-офицери) 93 ёшли Оскар Грёнинг Германиянинг Люненбург шаҳри судида Освенцимнинг собиқ тутқунларидан узр сўради, дея хабар бермоқда Die Zeit.
«Мен кечирим сўрайман. Мени жиноий жавобгарликка тортиш масаласига келсак, буни ўзингиз ҳал қилинг», — деди у.
Унга қарши 60 дан ошиқ киши даъво берган бўлиб, улар орасида Канада, АҚШ ва Венгрияда яшовчи холокостни бошидан кечирганлар ва уларнинг оила аъзолари бор.
1944 йилда Освенцим (Польша)га венгриялик яҳудийлар ортилган 130 дан зиёд поезд етиб келган эди. 300 мингга яқин киши газ камераларида заҳарланган ва лагерь печларида ёқиб юборилган. Грёнинг ушбу қотилликларда қатнашганликда айбланмоқда. Тергов версиясига кўра, у газ камераларида ўлимга маҳкум бўлганлардан мусодара қилинган буюм ва пулларни сотиш билан шуғулланган.
Изоҳ (0)