Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Gallup томонидан тузилган дунё етакчиларини маъқуллаш рейтингида Россия охирги ўринни эгаллади, дея хабар бермоқда Meduza.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Gallup сўровлари натижаларига кўра, Россия ҳукумати фаолиятини 135 та мамлакатдаги сўров иштирокчиларининг 22 фоизигина маъқуллайди.

Россия саккиз йил давомида Gallup’нинг маъқуллаш рейтингида сўнгги ўринларни банд этиб келмоқда. 2014 йил якунларига кўра Россиянинг натижалари бутун сўров тарихида энг пасти бўлди. Россияга украиналиклар энг ёмон муносабатда эканлиги аниқланди — сўров иштирокчиларининг атиги 5 фоизи Россия ҳукумати фаолиятини ижобий баҳолайди. Бир йил олдин эса ушбу кўрсаткич 50 фоизга тенг эди.

Gallup тадқиқотларида АҚШ, Германия, Евроиттифоқ, Хитой ва Россия ҳукуматини маъқуллаш рейтинглари тузилади. 2014 йил якунлари бўйича маъқуллашнинг энг юқори рейтинги АҚШда қайд этилди, ушбу мамлакат ҳукумати фаолиятини респондентларнинг 45 фоизи маъқуллайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат билан чиқди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 7 февраль куни 20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда 
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди