Россиянинг Қозоғистондаги элчихонаси ёниб кетди, дея хабар бермоқда «Nur.kz».
Фавқулодда вазиятлар бўйича Остона департаменти ўт ўчириш хизмати тезкор бошқармаси маркази бошлиғи Арман Кусаинов сўзларига кўра, ёнғин ҳақидаги хабар 21 апрель куни 18:12 да келиб тушган, 19:05 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин майдони 15 квадрат метрни ташкил этди. Ёнган бино — элчихонанинг спортзали.
Изоҳ (0)