Таниқли италиялик нейрохирург Сержио Канаверо россиялик Валерий Спиридоновнинг бошини кўчириб ўтказиш операциясини Россияда ўтказишга тайёрлигини, бунинг учун мамлакат ҳукуматидан бундай операция ўтказиш учун рухсат олиш зарурлигини маълум қилди, деб ёзади «Новый век».
Нейрохирург операция сиёсий аҳамиятга эга эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, биринчи марта бир одамнинг боши иккинчисининг танасига кўчириладиган мамлакат шубҳасиз жаҳон тарихига киради.
Жарроҳ операция чоғида беморнинг боши 10—15 даражагача совитилишини айтди. «Бошни бошқа танага ‘улаш’ учун бир соат, қон томирларини улашга эса бир неча дақиқа вақтимиз бўлади. Валерийнинг боши бир неча сониялар ичида танадан ажратилиб, янгисига кўчирилади, миянинг қон билан таъминланиши эса 15 дақиқадан сўнг бошланади», — дея операция тафсилотлари билан бўлишди Канаверо.
Эслатиб ўтамиз, 8 апрель куни бошни кўчириб ўтказиш бўйича операция учун илк номзод Россиянинг Владимир шаҳрида яшовчи 30 ёшли дастурчи Валерий Спиридонов бўлиши маълум бўлди.
Изоҳ (0)