Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

КХДРда илмий ва техник муваффақиятларга бағишланган янги веб-саҳифа очилди, дея хабар бермоқда ТАСС. У илмий доиралар вакилларини ҳам, ишчилар, қишлоқ кооператорлари ва мактаб ўқувчиларини ҳам ўзига жалб қилмоқда.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Веб-саҳифага жойланган мақолалар фойдаланувчиларни энг янги техник ишланмалар, тиббиёт ривожланишидаги асосий йўналишлар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар ҳақида хабардор этади.

Саҳифа муштарийлари муҳим илмий кашфиётлар ҳақида ҳикоя қилувчи видеоклиплар билан танишиш имкониятига эга.

Нашр таъкидлашича, ушбу саҳифага мобил телефондан ҳам кириш мумкин. «КХДРда мобил интернет фойдаланувчилари сони доимий равишда ўсиб бормоқда», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди