Фонд асосчиси Гарри Гузи Аскар Акаевга мактуб ёзиб, Греция, АҚШ, Гонконг, Хитой, Филиппин, Янги Зеландия, Италия ва Англия каби мамлакатлар вакилларидан иборат Тайинлаш қўмитаси қарорини маълум қилди. Бу ҳақда «24.kg» хабар бермоқда.
Филиппинда 2002 йилда таъсис этилган Гузи дунё мукофоти Нобель мукофотининг Осиёдаги муқобили ҳисобланади. У тинчликни жорий қилиш, инсон ҳаёти ва қадр-қимматига ҳурмат келтириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга катта ҳисса қўшган, шунингдек илм-фан ёки санъатда ютуқларга эришган шахсларни эътироф этиш мақсадида яратилган.
Изоҳ (0)