2017 йилдан Норвегияда FM-радиостанциялар фаолияти тўхтатилади, дея хабар бермоқда «РБК».
Шу тариқа, мамлакатда рақамли эфирга ўтиш якунланади. Норвегияликлар эски радиоприёмникларини модернизация қилиши ёки уларни ташлаб юбориши керак бўлади.
FM-радио узатишни ўчириш тўғрисидаги қарор Норвегия маданият вазирлиги томонидан қабул қилинди. Ҳукумат сайтида айтилишича, бундай тадбир радиоэшиттирувчиларга 200 миллион крон (23,77 миллион евро) тежаб қолишга ёрдам беради, бу маблағни эса контентни яхшилашга сарфлаш мумкин.
Изоҳ (0)