Араб коалицияси ҳарбий авиацияси душанба куни Яман пойтахти Сана шаҳридаги исёнчи-хусийларнинг ракета омборига берган авиазарбалар натижасида, дастлабки маълумотларга кўра, 15 киши ҳалок бўлган, 45 киши турли даражада тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бошқа араб ОАВлари гувоҳларнинг кўрсатмаларига асосланиб хабар беришича, иттифоқчилар авиацияси Санада халқаро ҳуқуқ билан тақиқланган қуроллардан фойдаланган бўлиши мумкин.
Авиазарбаларнинг гувоҳлари сўзларига кўра, шаҳар узра аччиқ тутун кўтарилган, одамлар ваҳимада уй-жойларини ташлаб чиқишмоқда.
Саудия Арабистони ўз иттифоқчилари билан 26 март куни Яманда амалдаги президентни ағдарган исёнчи-хусийларга қарши қаратилган «Қатъият бўрони» номи остида ҳарбий операция бошлаган эди. Операция давомида бир неча юзлаб тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)