18 апрель, шанба куни Москвада «Россия гўзали» танлови финали бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Унда Урал университети талабаси София Никитчук «Россия гўзали — 2015» унвонига сазовор бўлди. София оқ тилладан ишланиб, марварид ва олмос билан безатилган тож, автомобиль ва 3 миллион рублни қўлга киритди. У «Дунё гўзали» танловида Россия номидан иштирок этади.
Танловда иккинчи ўринни эгаллаган Владислава Евтушенко дунёнинг ҳар қандай мамлакатида ўқиш имконини берувчи таълим грантига эга бўлди.
Изоҳ (0)