Покистонда «шараф учун қотиллик қилиш»да гумон қилиниб, отаси билан биргаликда ўз хотинини ёқиб юборган Муҳаммад Сиддиқ ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда Agence France-Presse. Бунга 25 ёшли Шабана Биби рухсатсиз уйдан кўчага чиққани сабаб бўлган.
Эрнинг аниқлик киритишича, уч йиллик хотини ўзбошимчалик билан опасиникига меҳмонга отланган. Қайтиб келгач, уни Сиддиқ отаси билан биргалашиб дўппослаган, устидан бензин қуйиб, ёқиб юборган. Танасининг 80 фоизи ёниб кетган аёл 18 апрель куни вафот этди.
Изоҳ (0)