Россия молиявий мониторинг федерал хизмати 41 та давлатга қарши банк санкцияларини киритади, дея хабар бермоқда «Известия».
Энди банклар Россияга нисбатан санкцияларни қабул қилган, терроризмни қўллаб-қувватлайдиган ва коррупцияга қарши курашмайдиган мамлакатларда яшовчи мижозларнинг барча операциялари ҳақида хабар бериши шарт.
Ушбу 41 та давлатга АҚШ, Канада, Евроиттифоқ (28 та давлат киради), Австралия, Норвегия, Эрон, Сурия, Судан, Янги Зеландия, Аргентина, Мексика, Швейцария, Шимолий Корея ва Ямайка киради.
Агар банк ушбу талабларга риоя қилмаса, унинг лицензияси олиб қўйилиши мумкин. Янги қора рўйхатдаги мижозлар операциялари «шубҳали» деб эътироф этилади ва банкларга уларни ўтказиш тавсия қилинмайди.
Изоҳ (0)