75 йилдан буён Финляндия давлати мамлакатдаги ҳомиладор аёлларга турли совғалар солинган қутиларни ҳадя этиб келади, деб ёзади «Adme.ru».
Унда чақалоқлар учун кийим-кечаклар, ўйинчоқлар бор бўлиб, қутининг ўзи каравотча сифатида ишлатилиши ҳам мумкин. Аёллар қутини ёки нақд пул (ҳозир 140 евро)ни танлаш имкониятига эга. Уларнинг 95 фоизи қутини танлайди, чунки у ердаги ашёларнинг нархи анча баланд.
Уни дастлаб кам даромадли оилалар учун жорий этишган, бироқ 1949 йилдан барча ота-оналарга бера бошлашган.
Изоҳ (0)