Қозоғистон жанубидаги Жамбул вилояти Мўйинқум туманида «Газель» юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter микроавтобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. NewsRU.com хабарига кўра, ҳодиса натижасида 15 киши, жумладан, уч нафар бола ҳалок бўлган, ҳалок бўлганлар орасида Қирғизистон фуқаролари ҳам бор.
«Тўқнашув натижасида транспорт воситалари ёниб кетган, ёнғин жойида 14 кишининг («Газель» ҳайдовчиси ва 13 йўловчи, улардан 3 нафари бола) куйиб кетган жасади топилди», - дейилади Қирғизистон ФВВ сайти хабарида. Яна бир йўловчи касалхонада вафот этган.Ҳодиса «Олма-Ота – Екатеринбург» йўлининг 487-километрида юз берган. Маълум бўлишича, микроавтобус Бишкек томон кетаётган бўлиб, унинг салонида 19 киши бўлган.
Вазирлик сайтида ҳалок бўлганлардан олти нафарининг, шифохонага ётқизилганлардан беш нафарининг исм-фамилиялари эълон қилинган. Жами неча киши жабрлангани ва уларнинг аҳволи қандайлиги ҳақида маълумот берилмаган. Аварияга нима сабаб бўлгани ҳам маълум эмас.
Изоҳ (0)