Жасур Абдураимов бошчилигидаги 19 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси Арманистон билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишга келишиб олди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Футбол Федерацияси ахборот хизмати.
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Арманистонга 25 апрель куни етиб боради. 26 апрель куни маҳаллий вақт билан 17:00 да Ўзбекистон U-19 – Арманистон U-19 ўртасидаги дастлабки ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.
Иккинчи учрашув эса 28 апрель куни соат 17:00 да ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)