17 апрель куни Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) 5-мавсум 13-турида «Украина атаманлари» Киевда Россия жамоасини қабул қилди, дея хабар бермоқда «Sports.uz».
Беллашувларда Украина жамоаси 3:2 ҳисобида зафар қучиб, биринчи даврадаги мағлубият реваншини олишга эришди.
49 килограммгача бўлган вазн тоифасида «атаманлар» сафидаги ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов рақиби Бэлик Галановга бирорта раундни бой бермади ва ишончли ғалабага эришди.
56 килограммгача вазнда Олимпия лицензияси учун асосий даъвогарлардан саналган Владимир Никитин Украина клубининг қирғизистонлик легионери Омурбек Малабековни мағлуб этиб, жамоасига очко олиб келишга эришди.
Владимир Матвийчук (-64 кг) ҳам меҳмонлар вакили Григорий Лизуненко билан кечган беллашувда ўз маҳоратини намойиш этиб, рақибига имконият қолдирмади.
75 килограммгача вазнда Хуршид Норматов Пётр Хамуков билан куч синашиб, мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
Украина чемпиони Геворг Манукян (-91 кг) Сергей Калчугинга қарши рингга кўтарилиб, бутун баҳс давомида тўлиқ устунлик қилди ва якунда жамоасининг умумий ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.
Изоҳ (0)