Ўзбекистонлик паралимпиячилар Пекинда енгил атлетика бўйича Гран-при медаллари соҳиби бўлди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Мансур Абдурашидов 100 метрга югуришда кумуш медаль, 200 метр масофага югуриш бўйича эса олтин медални қўлга киритди. Бронза медалларни ядро ирғитишда Санобар Собирова ва найза улоқтиришда Темурбек Ғиёсов ютиб олди.
17—21 апрель кунлари ўтказиладиган мусобақада Ўзбекистондан тўрт нафар атлетикачи қатнашмоқда. Унда 40 давлатдан жами 300 киши иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)