Озодбек Назарбеков ўзининг «Ардоғимдасиз» номли концерт дастурида жонли ижронинг олтин қоидаси ҳақида тўхталиб ўтди, деб хабар бермоқда «Даракчи» нашри.
«Бирор қўшиқ тугагач, мухлисларнинг қарсак овозлари қанчалик баландроқ чиқса, санъаткорнинг овоз имкониятларига имконият қўшилади, – деди Ўзбекистон халқ артисти. – Рақслар рақсларга уланиб, мухлислар мусиқага мос хиром айласалар, созандалар ўзлари билмаган ҳолда қобилиятларидан-да ортиқроқ куч билан ҳаракат қилади.
Акси бўлиб, мухлислар ҳеч қандай муносабат билдирмаса, санъаткорнинг ҳам, созандаларнинг ҳам руҳи синади, натижада концерт жонсиз бўлиб қолади. Шу сабабдан бирор концертдан сўнг уйга бориб, ‘жуда яхши ўтди, концертда маза қилдим’, десангиз ёки ўйласангиз, билингки, концертнинг ажойиб ўтишида, аввало, сизнинг хизматингиз юқори бўлган».
Изоҳ (0)